2017-11-22 19:00:00

ЯНГИ ТАОМЛАР ТУРИ ОРТМОҚДА

Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳаво кемалари саҳнида тортиладиган янги таомларни ишлаб чиқиш юзасидан Тошкентнинг етакчи ресторанлари вакиллари билан ҳамкорликдаги фаолиятини давом эттирмоқда.

Пойтахтимизнинг етакчи ресторанлари тақдим этаётган таомларнинг бу галгиси «Сал Сал» ресторани ва машҳур пазанда Баҳриддин Чустий томонидан тақдим қилинди.

«Сал Сал» ресторани томонидан таклиф этилаётган таомларнинг ўзига хос жиҳати Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги бой ошпазлик намуналаридаги турли-туманликни кўрсатишдан иборат. Сурхондарёча аччиқ-чучук, Қўқон кабоби ва ҳолваси, Қашқадарё услубида кўзада тайёрланган гўшт, Бухоро ширинликлари, Самарқанд қуруқ мевалари қўшилган ширин кулчалари, бухороча лўла-кабоб кабилар.

«Сал Сал» ресторани бизнес-класс, иқтисодий класс, болалар овқати ва қисқа, икки соатгача давом этадиган қатновлардаги енгил тамадди учун учхилдан,ҳаммаси бўлиб 57 хил маҳсулот туринитаклиф қилди. 

Тақдим этилган таомномалардан келиб чиқиб,“Ўзбекистон ҳаво йўллари” вакилларига мамлакатимизнинг турли ҳудудларини “ифода этган” тўққиз хил турдаги кичик кулча нонлар айниқса маъқул бўлди.

“Туркистон-пресс”