2017-11-22 19:11:00

ҚЎМОНДОНЛИК-ШТАБ ЎҚУВ МАШҚЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг2017 йил асосий тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 21-25 ноябрь кунлари Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида қўмондонлик штаб-ўқув машқлари (ҚШЎМ) ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати.

Ўқув машқининг асосий мақсади, зилзила ва унинг иккиламчи омиллари натижасида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича вилоят бошқарув органлари куч ва воситаларининг ҳаракатларини мувофиқлаштиришдан иборат.

Ўтказилаётган қўмондонлик-штаб ўқув машқларига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари ФВДқТ хизматларининг ҳудудий тузилмалари, вилоят ва туман ҳокимликлари, коммунал соҳа, жамоат тартибини сақлаш, тез тиббий ёрдам, автотранспорт хизматлари ҳамда ҳудудлардаги маҳалла аҳолисининг бир қисми жалб этилмоқда.

“Туркистон-пресс”