2017-11-23 11:03:00

“UZGEOINVEST-2017" ЧОРЛАМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси минерал ўғитларни ўрганиш ва конларни ишлаб чиқиш, соғлом дўстлик ва ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида 2017 йил 6 декабрда Hyatt RegencyТашкентда бўлиб ўтадиган "Ўзбекистоннинг қаттиқ фойдали қазилмалари инвестициялар салоҳияти UZGEOINVEST-2017" Х Халқаро конференциясида иштирок этишга таклиф қилмоқда.

Конференциянинг мақсади қулай ишбилармонлик муҳитини ташкил этиш билан биргаликда турли мамлакатларнинг етакчи маъдан компаниялари ва тадбиркорларини таништиришдир.

Жорий йилдаги "UZGEOINVEST-2017" кўргазмасида 29 та фойдали қазилмалар ва 111 та фойдали қазилмалар зоналари тўғрисида маълумот бериш назарда тутилган бўлиб, бунга қуйидагилар киради: қимматбаҳо металлар -12 та кон ва 31 та истиқболли майдон; рангли металлар - 18 квадрат; нодир металлар ва нодир элементлар - 11 та кон ва 51 та майдон; қора металлар - 3 та кон ва 11 та майдон; радиоактив - 3 та конлар.

Мазкур конференцияда иштрок этишни хоҳловчилар учун манзил: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 1“А”-уй.

“Туркистон-пресс”