2017-11-23 12:46:00

150 МИЛЛИОН ДОЛЛАРЛИК КЕЛИШУВ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида барча соҳаларда бўлгани каби «Korea Eximbank» Экспорт-импорт банки ва “Ўзмиллийбанк” ўртасида миқдори 150 млн. АҚШ доллари бўлган заём келишуви имзоланди.

Келишув билан кичик бизнес лойиҳаларини, шунингдек, Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган ускуналар, товарлар ва хизматлар харид қилишни назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун револьверли кредит линиясини тақдим этиш назарда тутилган.

Кредит линияси ҳисобидан қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, тиббиёт, қурилиш материллари, автосаноат ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар молиялаштирилади.

Заём келишуви «кафолатланмаган», яъни ҳукумат кафолати тақдим этилишини назарда тутмайди.

“Туркистон-пресс”