2017-11-24 11:11:00

АСАЛ БАЙРАМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзининг такрорланмас табиати билан юртимиз вилоятлари орасида ўз ўрнига эга бўлган Фарғонада ташкил этилган асал байрами давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 22-23 июнькунлари Фарғона вилоятига ташрифи ҳудуддаги кўплаб соҳалар қатори асаларичилик соҳасининг тараққиёти, унинг истиқболида муҳим аҳамият касб этган эди.

Соҳада эришилган ютуқлар ва ҳал қилинишизарур бўлган масалаларга ойдинлик киритиш ҳамда анъанага айланган асал байрамини ўтказиш мақсадида 15-30 ноябрькунлари вилоят марказида асал байрами ўтказилмоқда.

Қадимдан асал ва асал маҳсулотлари сервитамин шифобахш табиий неъмат бўлиб, турли даврларда аҳолимиз эҳтиёжи учун деҳқон ва фермерлар томонидан етиштирилган. 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар бозорларимизнинг тўкинлигини таъминлашда бу каби вилоят марказида  ташкил этилган асал байрамларининг ўрни ортиб бормоқда. Маскур асал байрамида Фарғона вилоятининг юздан зиёд асаларичиликка ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари ўзларининг етиштирган асаллари билан иштрок этмоқда.

30 ноябрига қадар давом этадиган асал байрами халқимизнинг мустаҳкам саломатлиги, дастурхонларимизнинг тўкинлигига хизмат қилиш баробарида мутахассислар учун ўзаро тажриба алмашиш имконини ҳам бермоқда.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”