2017-11-24 12:32:00

ПРОФЕССИОНАЛ БОКС ФЕДЕРАЦИЯСИДА ҲИСОБОТ-САЙЛОВ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Профессионал бокс федерациясида ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Федерация раиси Мирзанозим Дўстмуродов бошқарган йиғилишда йил сарҳисоби билан бирга қатор ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбек бокси ривожига улкан хисса қўшиб келаётган мутахассис Владимир Николаевич Шин федерация раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Сидней-2000 Олимпиадаси чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев раис ўринбосари лавозимида қолди.

Йиғилишда федерация бош директори Набижон Исманов, тадбирлар ташкил этиш бўлими бошлиғи Зуфар Сулаймонов сўзга чиқиб, профессионал боксчиларимизнинг иштироклари хусусида ҳисобот, келгуси режалари бўйича маълумот беришди. 

“Туркистон-пресс”