2017-11-24 12:52:00

ПФЛ БОШ ДИРЕКТОРИ ЯПОНИЯЛИК ҲАМКАСБИ БИЛАН УЧРАШДИ

Японияга ташриф буюрган Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси бош директори Омон Ғофуров Яушбу мамлакат Профессионал Футбол Лигаси раҳбари Мицуру Мураи  билан расмий учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Япония Футбол Ассоциацияси ўртасида 17 ноябрь куни имзоланган меморандум асосидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Япония Профессионал Футбол Лигаси томонидан ўтказилаётган мусобақалар тартиби, маркетинг, ҳомийлик масалалари ўрганилди ва тажрибалар ўртоқлашилди.

Бундан ташқари, Мицуру Мураи ПФЛ Бош директори Омон ҒофуровниЯпония Профессионал Футбол Лигаси томонидан клублар олдига қўйиладиган талаблар, бу талабларни бажариш учун клублар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан ҳам яқиндан таништирди. 

“Туркистон-пресс”