2017-11-24 13:13:00

ЁШ РАССОМ МАҲОРАТИ

Ёшлар ўртасида тасвирий санъатни, қадимий ва бетакрор анъаналарни тиклаш, тарғиб ва ташвиқ этишда юртимизда фаолият кўрсатаётган музейлар ўзгача аҳамият касб этмоқда.

Бу борада амалга оширилаётган ишлар самарасини янада ошириш мақсадида мамлакатимиз музейларида ёш ижодкорлар билан доимий равишда ҳамкорлик тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейида ёш ва моҳир рассом Заминбек Танирбергенов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Ёш ва истеъдодли рассом Заминбек Танирбергенов 2015 йили “Камалак юлдузлари” Республика фестивали лауреати, шунингдек, 2016 ва 2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бадиий академиясининг Қорақалпоғистон филиалида ўтказилган кўргазмаларда иштирок этиб, бир-бирини такрорламайдиган, мавзу ва мазмуни, жанри хилма-хил бўлган ажойиб картиналар яратиб, ўз маҳорати ва истеъдодини кўрсата олган.

 “Туркистон-пресс”