2017-11-24 18:08:00

БЕЛБОҒЛИ КУРАШ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ БЕЛЛАШУВЛАРИ ЯКУНЛАНДИ

Жиззах олимпия захиралари коллежида белбоғли кураш бўйича 1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим - режасидан ўрин олган мазкур кубок баҳсларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 245 нафар йигит-қизлар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишларида имкониятларини синовдан ўтказишди.

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ташкилотчилар томонидан кубок, медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ,

“Туркистон-пресс”