2017-11-28 17:27:00

FIDE ПРЕЗИДЕНТИ КИРСАН ИЛЮМЖИНОВ ТОШКЕНТГА КЕЛДИ

Бугун Халқаро шахмат федерацияси (ФИДE) президенти Кирсан Илюмжинов бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келди.

Ташриф дастурига биноан Илюмжинов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси ҳукумати расмийлари билан учрашув ўтказади. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги болалар шахмат фестивалининг очилиш маросимида иштирок этади. 

“Туркистон-пресс”