2017-11-29 14:12:00

ХУМОЮН СУЛТОНОВ АСОСИЙ ТЎР БАҲСЛАРИДА ҚАТНАШАДИ

Истеъдодли теннисчимиз Хумоюн Султонов Туркиянинг Анталия шаҳри мезбонлик қилаётган турнирнинг асосий тўр баҳсларига йўлланма олди.

Турнирнинг соврин жамғармаси 15 000 долларни ташкил қилади. Хумоюн асосий тўрнинг илк даврасида швейцариялик Лука Маргаролига қарши кортга чиқадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Султонов саралаш турнирида Хитой Тайпейи вакили Банг Чуо Йинни 6:1, 6:2, иккинчи босқичда туркиялик Гокберк Эргенеманни 1:6, 7:6(6), 6:1, асосий тўрга йўлланма берувчи учрашувда боливиялик Луис Диего Виллалпандо Чавесни 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”