2017-11-29 15:00:00

АДОЛАТ — ҚОНУН УСТУВОРЛИГИДА

Конституциямиз қабул қилинганлигининг 25 йиллиги байрами арафасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Хонобод шаҳар кенгаши томонидан “Адолат — қонун  устуворлигида” лойиҳаси доирасида Анҳор  маҳалласидаги  Хонобод ва Тўхтагул кўчаларида  “Ўз ҳуқуқингизни биласизми?” мавзусидаги юзма-юз мулоқотлар ўтказилди.

Мазкур мулоқотлар жараёнида ҳам ҳуқуқшунослар томонидан Бош қонунимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари алоҳида қайд этилгани, сиёсий ҳуқуқлари борасида тушунча беришди. Ўз навбатида, фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари, ўз вакиллари орқали давлат бошқарувида ҳам иштирок этишлари мумкинлиги, маҳаллий Кенгаш депутатлари зиммасидаги масъулиятга эътибор қаратилди.

“Адолат — қонун  устуворлигида” лойиҳаси ёш авлод онгига Асосий қонунимиз мазмун-моҳияти, унда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликлар ҳақидаги тушунчаларни сингдириш, уларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини ошириш, ижтимоий дахлдорлик туйғусини юксалтиришга хизмат қилмоқда. 

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”