2017-11-29 15:22:00

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ ЭЛЧИСИ ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАЛ ПРЕЗИДЕНТИГА ИШОНЧ ЁРЛИҚЛАРИНИ ТОПШИРДИ

Берлинда Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Набижон Қосимов Германия Федерал Президенти Франк-Валтер Штайнмаерга ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Жаҳон” ААхабар бермоқда.

Маросимдан кейин кечган суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасидаги иккитомонлама муносабатлар билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Ф.-В.Штайнмаер ГФР Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги муҳим шерик сифатида қарашини ҳамда кенг қамровли масалалар юзасидан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини қайд этди.

Икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар ижобий тусда эканлиги қайд этилгани баробарида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун ката салоҳиятнинг мавжудлиги таъкидланди.

ГФР Федерал Президенти иккитомонлама ҳамкорлик фаоллашишига умид билдирар экан, Ўзбекистон раҳбарияти ҳамда халқига муваффақиятлар ва фаровонлик тилади.