2017-11-29 15:30:00

БЕЛБОҒЛИ КУРАШ: ЖИЗЗАХДА УШАЛГАН ОРЗУЛАР

Яқинда Жиззах олимпия захиралари коллежининг муҳташам манежида белбоғли кураш бўйича 1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон Кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим режасидан ўрин олган мазкур кубок баҳсларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 245 нафар   йигит-қизлар белбоғли курашнинг классик ва эркин йўналишларида имкониятларини синовдан ўтказишди.  Демак, ғолиб ва совриндорлар билан танишамиз.

Ўғил болалар (классик йўналиш):

42 кг. 1. Ортиқбек Анорбоев (Тошкент ш.), 2. Аббосон Махаматжонов (Тошкент ш.), 3.Бунёд Абдиқаҳҳоров (Тошкент ш.), 3. Сардор Қобилов (Тошкент в.).

46 кг. 1. Абвоҳид Абдиқосимов (Фарғона), 2. Рамазон Худойбердиев (Қорақалпоғистон), 3. Илёс Аҳмадов (Жиззах), 3. Абдуллоҳ Маҳмудов (Тошкент в.).

50 кг. 1. Дониёр Ўролов (Жиззах), 2. Диёрхўжа Мўйиддинов (Фарғона), 3. Яҳёбиддин Жалолидинов (Андижон), 3. Рўзибой Ўролов (Жиззах).

55 кг. 1. Муҳаммаджон Расулов (Андижон), 2. Муҳаммадрасул Иброҳимжонов (Фарғона), 3. Аҳмаджон Эркинов (Тошкет в.), 3. Самандар Кубаев (Жиззах).

60 кг. 1. Шаҳзод Абдираҳмонов (Тошкент в.), 2. Сарварбек Тўхтасинов (Наманган), 3. Асадбек Каримов (Фарғона), 3. Халил Рисқибоев (Тошкент в.).

65 кг. 1. Бекзод Абдираҳмонов (Тошкент в.), 2. Сардор Мадаминов (Андижон), 3. Мангуберди Имянов (Тошкент в.), 3. Бекмурод Набиев (Фарғона).

71 кг. 1. Зуфар Рисқибоев (Тошкет в.), 2. Акбаршоҳ Рустамов (Наманган), 3. Сардор Азимов (Тошкент ш.), 3. Рўзиохун Рўзиохунов (Андижон).

77 кг. 1. Нодирбек Аҳатжонов (Тошкент ш.), 2. Ҳотамбек Бойназаров (Андижон), 3. Диёржон Мақсудбоев (Тошент в.), 3. Сардор Тўлаев (Тошкент в.).

83 кг. 1. Исломбек Муҳаммаджонов (Андижон), 2. Музаффаржон Раҳимов (Фарғона), 3. Сарварбек Абдиваҳобов (Наманган), 3. Мухторжон Жўрабоев (Наманган).

90 кг. 1. Шаҳбоз Эргашев (Тошкент в.), 2. Элёр Эрдонов (Навоий), 3. Муҳаммадшер Исмоилов (Наманган), 3. Синдор Тоҳиров (Наманган).

+90 кг. 1. Ўринбой Абдисамотов (Фарғона), 2. Санжар Турсунлиев (Тошкент в.), 3. Абдиҳаким Усмонов (Фарғона), 3. Жамолиддин Ҳабибуллаев (Тошкент в.).

Кубок баҳсларнинг иккинчи кунида қизлар ва ўғил болалар ўртасида эркин йўналиш баҳслари бўлиб ўтди. Мухлислар олқиши остида ўтган мазкур қизиқарли беллашувларда ҳам бир неча вазн тоифасида кучлилар номи аниқланди.

Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ташкилотчилар томонидан кубок, медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Илҳом РАҲМОНОВ,

“Туркистон-пресс”