2017-11-30 13:40:00

СУРХОНДАРЁДА БОКС БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

СурхондарёдабўлибўтаётганбоксбўйичаЎзбекистончемпионатида-49кгвазнтоифасидафиналжангиўтказилди.

Ҳал қилувчи жангда Тошкент вилояти вакили Худойназар Файзов Бухоро жамоаси аъзоси Мироншох Ибрагимовни мағлубиятга учратиб, ушбу вазн тоифасида Ўзбекистоннинг янги чемпионига айланди.

Иккинчи енгил вазн тоифасидаги финал жангида Андижон жамоаси боксчиси Ҳасанбой Латибохунов ҳамда фарғоналик Абдулло Қўчқоровлар тўқнаш келишди.

Муросасиз кечган жангда Абдулло Қўчқоров рақибидан устун келди ва якунда 2017 йилда Ўзбекистон чемпионига айланди.

-56 кг вазн тоифасидаги финал жангида Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров "Uzbek Tigers" аъзоси Абдулҳай Шораҳматовга қарши рингга чиқди.

Ҳакамлар финал жангида Шаҳобиддин Зоировнинг ғолиб бўлганини қайд этдилар ва якунда у Ўзбекистон чемпионига айланди. Абдулҳай Шораҳматов эса кумуш медаль соҳибига айланди.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”