2017-11-30 14:00:00

РОССИЯ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ЎЗБEКИСТОНГА ТАШРИФИГА ОИД

2017 йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистонга Россия Федерацияси Президентининг хорижий мамлакатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бўйича бошқармаси бошлиғи Владимир Чернов бошчилигидаги нуфузли делегация ташриф буюради.

Ташрифдан мақсад Ташкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон ва Россия: 25 йиллик стратегик шериклик” номли тарихий-ҳужжатли кўргазманинг очилиш маросимида ва “Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги 25 йиллик ҳамкорликнинг асосий босқичлари” мавзусидаги “давра суҳбати”да иштирок этишдан иборат. 

Шунингдек, Россия Президенти дораси ходимлари, Россия Фанлар академияси, Федер алархив агентлиги, Савдо-саноат палатаси в ақатор олий ўқув юртлари вакилларидан иборат делегация Самарқандга ҳам ташриф буюради.

“Туркистон-пресс”