2017-11-30 13:07:00

БУХОРОДА ТРАНСПОРТ ХИЗМАТИ СИФАТИ ОРТМОҚДА

Республикамизда транспорт хизмати кўрсатишни самарали ташкил этиш ва кўрсатилаётган транспорт хизматларини янада яхшилаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 январдаги “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда жорий йил 19 майдаги “2017-2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳри туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро шаҳрида бир неча йилларда буён туризм соҳасида фаолият кўрсатиб келаётган ““EAST LINE TUR”” МЧЖ жорий йилнинг сентябрь ойида 51 ўринли 7 дона замонавий “Yutong” автобусларини харид қилди.

“АТБ “Алоқабанк” Бухоро вилоят филиалининг 2 млрд. 400 млн. сўмлик кредит маблағлари эвазига харид қилинган автобуслар  бугун Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини ривожлантиришда ҳамда сайёҳларга сифатли автотранспорт хизматини кўрсатишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Вилоятда кўрсатилаётган транспорт хизматини янада яхшилаш ушбу ишлар билан чекланиб қолмасдан яна янги автобусларни харид қилиш ҳамда ўзининг барча қулайликларга эга бўлган автогаражини қуриш бўйича ишлар олиб бормоқда.

“Туркистон-пресс”