2017-12-01 15:00:00

СОҒЛОМ БОЛА – СОҒЛОМ КЕЛАЖАК

Мустақилликнинг илк йиллариданоқ юртимизда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Кенг кўламли умуммиллий дастурлар доирасида амалга оширилаётган ишлар, тиббий муассасаларда яратилаётган шарт-шароитлар, оилаларда тиббий маданиятни юксалтириш бўйича қилинаётган ишлар мазкур йўналишдаги самарали тадбирлар сирасига киради. Жумладан, Самарқанд тиббиёт бирлашмаси қошидаги 45 ўринли акушерлик бўлимида ҳам оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ҳомиладор аёлларга юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Жорий йилда бўлим биноси бюджет ҳисобидан 500 миллион сўм мабла- эвазига тўлиқ таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этди. Асосан юрак, қон-томир касалликлари билан оғриган ҳомиладор аёлларни даволашга ихтисослашган мазкур бўлимда 90 нафар малакали тиббиёт ходими фаолият кўрсатмоқда.

-   Ҳукуматимиз эътибори туфайли юртимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган улкан ишлар рўёби натижасида туғруқ комплексимиз энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланди. Натижада охирги уч йил давомида оналар ўлими қайд этилмади. Бу кўрасаткичга эришишимизда шифокорларимиз малакаси изчил ошириб борилаётгани, даволанишнинг илғор усулларини қўллаётганимиз муҳим аҳамият касб этаяпти, - дейди шифохона неонотологиябўлими бошлиғиНаргиза Юсупова.

Ориф ЖУМАНОВ.

“Туркистон-пресс”.