2017-12-01 15:08:00

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР СОНИ КАМАЙМОҚДА

Мамлакатимизда ёшлар манфаати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида ўтган давр мобайнида юртимиз бўйича барча турдаги жиноятлар сони 12-18 фоизга камайганлигини кўриш мумкин.

Бу борада амалга оширилаётган ишлар самарасини юксалтириш мақсадида жойларда ёшлар иштрокидаги ташкил этилаётган тадбирлар сони ва қамрови ортиб бормоқда.

Бугун барча ташкилот ва корхоналар қуйи бўғинларида ҳам ҳуқуқбузарликва жиноятчиликни олдини олиш борасида самаралиишлар амалга қилинмоқда.

“GM Uzbekistan” AJ Хоразм вилоятифилиалидаги O’zLiDeP бошланғич партия ташкилоти томонидан ташкил этилган тадбир ҳам айнан шумавзуга бағишланди. Унда “GM Uzbekistan” AJ Хоразм вилоятифилиали бошқарувчи директори, O’zLiDePдан Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутат С.Жуманиёзов, қуйи бўғин аъзолари ва ишчи-ходимлар иштирок этди.

– Биз ёшлар тарбиясида мактаб-ота-она-маҳалла-ташкилот ҳамкорлигини йўлга қўйганмиз, лозим бўлганда маҳалла нозирлари билан бирма-бир уйларга кириб, тарғибот ишларини олиб боряпмиз. Шу билан бирга,таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўқувчиларни ишлаб чиқариш цехлари ва корхоналар фаолияти билан яқиндан таништириш, устоз-шогирд анаъанасини давом эттирган ҳолда касб-ҳунарга қизиқишини оширишга ҳаракат қиляпмиз – дейди қуйи бўғин етакчиси У.Маткаримов.

Тадбир якунида 27 нафар йигит-қизга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

“Туркистон-пресс”