2017-12-01 15:27:00

ИНСОН ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИ УСТУВОР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрда қабул қилинган «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда жорий йилнинг 21 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўта долзарб масалаларни ўзи ичига олиб, соҳа ривожи йўлида амалга оширилаётган ҳаракатларнинг нафақат изчил давоми,балки уни янги босқичга кўтаришда муҳим қадам эканлигидан далолат беради.

Мазкур Фармонларнинг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 29 март куни қабул қилинган ва 1 апрелдан бошлаб кучга кирган «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун суд тизими ривожи йўлидаги янги босқични бошлаб берди. Қонунга мувофиқ, «Судлар тўғрисида»гива «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунларга, шунингдек, амалдаги Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, Жиноят-ижроия кодекси ҳамда Фуқаролик процессуал кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 12 та моддаси ўзгартиш ва қўшимчалар билан такомиллаштирилиб, Жиноят кодексига янги қатор моддаларкиритилди, баъзи моддалар чиқариб ташланиб, бир қатор моддалар, уларнинг банд ва қисмлари янгича таҳрирда қабул қилинди. Шу билан бир қаторда, Жиноят-процессуал кодексининг 51 та моддасига, Жиноят-ижроия кодексининг 14 та ва Фуқаролик процессуал кодексининг 12 та моддасига зарур ўзгартишлар киритилди.

ЯнгиҚонуннинг туб моҳияти шундан иборатки, жиноят қонунчилигидаги «қамоқ» деган жазо турига барҳам берилиб, унинг ўрнига «мажбурий жамоат ишлари» каби нисбатан енгил, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган турлари киритилди.

Президентимизнинг 2017 йил 7 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида, аҳоли ва тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш, шунингдек кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида ишлаб чиқилган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи йўналишидаайнан суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга алоҳида урғу берилгани бежиз эмас. Зеро, одил судловни оғишмай амалга оширишда, фуқаролар ва юридик шахслар ҳуқуқлари бўйича адолатли қарор қабул қилишда бунинг аҳамияти беқиёс эканлиги барчага маълум.

Мазкур тизимни такомиллаштириш йўлида қабул қилинган яна бир муҳим ҳужжат бу Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонунидир.Мазкур Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80, 81, 83, 93, 107, 110, 111-моддаларига тегишли ўзгартишлар ва қўшимча киритилиб, ушбу тузатишларга мувофиқ Олий хўжалик суди ва Олий суд фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иши юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органига — Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилди.

Мазкур конституциявий тузатишларга асосан,  суд тизимида иқтисодий ва маъмурий судлар тузилмоқда. Асосий Қонунга киритилаётган ўзгартишларга мувофиқ,суд-ҳуқуқ тизимида янги институт — Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши жорий этилди.

Судьялар олий кенгаши тузилиши муносабати билан Ўзбекистон Конституцияси 111-моддасининг янги таҳририда Судьялар олий кенгашининг конституциявий мақоми аниқ мустаҳкамлаб қўйилди. Яъни унга кўра, Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланади ва Ўзбекистон суд ҳокимияти мустақиллиги ҳақидаги конституциявий принципга риоя этилишини таъминлашга кўмаклашиши белгиланди. Шунингдек, Конституциянинг 80-моддаси 4-бандига кўра, Кенгаш раиси Ўзбекистон Президентининг тақдимига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан тайинланиши, Судьялар олий кенгаши аъзолари қонунга мувофиқ давлат раҳбари томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилди.

Амалдаги қонунларижроси ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида 2017 йил 6 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Унга кўра, Судьялар олий кенгашининг асосий вазифалари ва ваколатларини, ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини, уни шакллантириш ва фаолиятини ташкил этиш тартиби белгилаб берилди. Хусусан, ушбу ташкил этилган кенгашга юридик шахс моқоми берилиб, у Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлиши ва Кенгаш ўз ишини фақат қонунга бўйсунган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек, мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга ошириши, унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши қатъий белгиланди. Бундан ташқари, Кенгаш қарорлари унинг мажлисида коллегиал равишда қабул қилиниб, унинг аъзолари қарорлар қабул қилишда сиёсий қарашлардан ва бошқа ташқи таъсирлардан холи бўлган ўз нуқтаи назарини ифодалаши ҳамда барча аъзолар тенг ҳуқуқли бўлиб, унинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишда биттадан овозга эга эканликлари,шу билан бир қаторда, Кенгаш ўз фаолиятини очиқ тарзда, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга оширишиҚонуннинг 4-моддасида белгилаб қўйилди. Шунингдек, Кенгашнинг вазифалари, ваколатлари, Кенгаш аъзолари мажбурияти, Кенгаш фаолиятини ташкил этиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги бўйича аниқ меъёрлар белгиланди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиш керак” деган эзгу ғояни илгари сургани давлат идоралари мутасаддилариданўз масъулиятини янада кучайтириб, фақат инсон манфаатлариучунқонунга бўйсуниб ва амал қилиб,фидойилик билан фаолият юритишини талаб қилади. Давлатимиз раҳбаритомонидан қўйилаётган бундай адолатли талаб, ўз-ўзидан, ҳар томонлама етук, ҳалол, касбига садоқатли судьялар корпусини шакллантиришни ҳам тақозо этади. Шу маънода,судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланадиган ва мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган Судьялар олий кенгаши ташкил этилиши судлар фаолияти самарадорлигини оширади. Муҳими, одил судловнинг дахлсизлиги адолат барқарорлигига, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишига хизмат қилади.

Зоир КАМОЛОВ

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманисуди судьяси.

“Туркистон-пресс”.