2017-12-01 17:00:00

КИТОБНИ СЕВГАН ҲАЁТНИ СЕВАДИ

Наманган Давлат университетида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Ғофуровнинг 80 йиллик таваллудига бағишланган маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.

Тадбирда элимиз ардоғидаги таниқли шоир, ёзувчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, университет профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар иштирок этдилар.

Даставвал учрашув иштирокчиларига эътиборига “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан суратга олинган “Иброҳим Ғофуров: портретга чизгилар” номли ҳужжатли фильмнинг илк премьераси намойиш этилди.

Ўзбекистон Халқ шоирлари Ойдин Ҳожиева, Маҳмуд Тоир, “Жаҳон адабиёти” журнали Бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев, ёзувчи ва драмматург Хуршид Дўстмуҳаммад, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими масъул котиби Жамолиддин Муслим, Наманган Давлат университети ректори Абдусалом Умаров сўзга чиқиб, Иброҳим Ғофуровнинг таълим, маданият, сиёсат, ахборот соҳасидаги узоқ йиллик самарали иш фаолияти ўсиб келаётган ёш авлод вакиллари учун ҳақиқий ибрат мактаби эканини эътироф этдилар. Дарҳақиқат, Устознинг камтарона меҳнатлари давлатимиз томонидан юксак қадрланиб, «Дўстлик» ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби фахрий унвони билан мукофотланди. Бу,ўз навбатида,мамлакатимизда илм-фан, маданият, адабиёт намояндлари доимий ғамхўрлик оғушида эканидан далолат.

Халқимиз суйган ижодкорлар ёш авлодни Она Ватанни севиб ардоқлаш, унга муносиб ворис бўлиш, китобга меҳр қўйиш, миллий қадрият ва анъаналаримиз, менталитетимизга хос бўлган ҳаё, ор-номус, меҳр-оқибат каби фазилатларимизни асраб-авайлашга даъват этувчи шеърларибилан тадбирга кўтаринки файз киритдилар.

Тадбир якунида табаррук 80 ёшга тўлган Иброҳим Ғофуровга Наманган вилоятиҳокимлиги, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши, НамДумаъмуриятининг эзгу тилаклари битилган ташаккуронмалари топширилди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ,

“Туркистон-пресс”