2017-12-02 17:09:00

ЎЗБЕКИСТОН ЭЛЧИСИ АҚШ ПРЕЗИДЕНТИГА ИШОНЧ ЁРЛИҚЛАРИНИ ТОПШИРДИ

Яқинда Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Жавлон Ваҳобов АҚШ Президенти Дональд Трампга ишонч ёрлиқларини топширди. Маросим Америка давлат раҳбарининг расмий Оқ уй қароргоҳида бўлиб ўтди.

Маросимдан кейин кечган суҳбат чоғида Президент Дональд Трамп кейинги йил мобайнида Ўзбекистонда кўрилаётган чора-тадбирлар “республиканинг аниқ-равшан ислоҳотлар қўллашни мақсад қилганидан далолат эканлигини” баён этди. Ўзбекистон томонидан ташланган қадамлар, шу жумладан, миллий валюта конвертацияси таъминланиши халқаро сармоядорлар учун мамлакатнинг жозибадорлигини оширди. Америка маъмурияти раҳбари болалар меҳнатига барҳам бериш ҳамда давлат бошқаруви тизимида шаффофлик таъминланишидаги ривожланишни олқишлади.

Қўшма Штатлар Президенти Ўзбекистон – Америка муносабатларини чуқурлаштиришга содиқ эканлигини тасдиқлади. Унинг айтишича, мамлакатларимизнинг умумий манфаатлари кўпдир. “Вашингтон кучли ва мустақил Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди, бу минтақавий шерикликка ҳамда Афғонистонни барқарорлаштиришга йўл солади”.

Таъкидланганидек, АҚШ Ўзбекистоннинг аллақачон минтақа мамлакатлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар яхшиланишига кўмаклашган “яхши қўшничилик сиёсатини” олқишлайди. Қирғизистон билан чегараларининг катта қисмини делимитация қилиш юзасидан расмий Тошкент томонидан кўрилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги алоҳида қайд этилди.

“Туркистон-пресс”.