2017-12-04 16:00:00

ОДИЛЖОН АБДУҚАҲҲОРОВ “ЎЗБЕККОНЦЕРТ”ГАДИРЕКТОР ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

2017 йил 4 декабрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида Марказий аппарат йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.Сайфуллаев иштирок этиб, вазирликнинг 2017 йил 1 декабрдаги буйруғига асосан Одилжон Абдуқаҳҳоров “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори лавозимига тайинлангани айтиб ўтди ва янги раҳбарни жамоага таништирди. 

Таъкидлаш лозимки, Одилжон Абдуқаҳҳоров меҳнат фаолиятини собиқ “Камолот” ЁИҲ Наманган вилоят бўлими кенгашида бошлаган бўлиб, кейинчалик “Камолот” ЁИҲ марказий кенгаши аппаратининг бир қанча масъул лавозимларида фаолият юритган. 2012 йилдан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси (собиқ “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси) Кадрлар бўлими бошлиғи, Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими бошлиғи, 2017 йилнинг октябрь ойидан эса “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директор вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритиб келган. 

“Туркистон-пресс”