2017-12-04 16:03:00

ТИББИЙ МАДАНИЯТ — СОҒЛОМ ТУРМУШ КАФОЛАТИ

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилояти Мирзаобод кенгаши ва туман давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан “Аҳоли ўртасида тиббий маданият, тиббий саводхонликни ошириш ва оилада соғлом турмуш тарзи”  мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда ҳар бир миллат ва жамиятнинг энг қимматли хазинаси соғлом, ахлоқий баркамол оила эканлиги, оиланинг мустаҳкамлиги эса ҳар томонлама соғлом турмуш тарзига, оиланинг тиббий маданияти қай даражада юксак эканлигига боғлиқ эканлиги таъкидланди.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, унинг барча шаҳар ва туман кенгашлари,  бошланғич ташкилотлари, қолаверса, ҳар бир партия аъзоси ўзи учун тегишли вазифаларни белгилаб олганлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар соғлом ҳаёт кафолати бу — аввало ҳар бир одам ўз саломатлиги учун ўзи масъуллиги, шу боис санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш соғлом турмуш тарзининг муҳим омилларидан бири эканлигини унутмаслик зарурлигига урғу беришди.

Қизғин баҳс ва мунозаралар остида ўтган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан батафсил жавоб олдилар.

“Туркистон-пресс”