2017-12-05 11:51:00

ФАРҒОНАДА МЕДИА ПАРКНИНГ ЯНГИ МАЖМУАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Мамлакатимиз  Конституцияси қабул  қилинганлигининг 25 йиллиги байрами арафасида Фарғона шаҳрида қад ростлаган  “Атлас” медиа парк бозори фойдаланишга топширилди.

Замонавий дизайн асосида барпо этилган  янги мажмуада  турли озиқ-овқат маҳсулотлари  ва  маиший буюмлар ўрин олган бўлиб, ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида болалар ўйингоҳи, тамаддихона,  ҳаракатланишда қулайлик яратувчи эскалатор хизмат кўрсатмоқда.

Энг муҳими,савдо мажмуаси очилиши билан 100дан ортиқ ишчи ўрни яратилди.

“Туркистон-пресс”