2017-12-05 16:00:00

“ЁШЛАР ПОЕЗДИ” САМАРҚАНДДА

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Конституциямиз қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган Ёшлар поездитарғибот акцияси иштирокчилари Самарқанд шаҳрида тантанали кутиб олинди. Тарғиботчилар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.

Акциянинг биринчи куни таниқли олимлар, кино ва театр актёрлари, спортчилар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолларидан иборат тарғибот гуруҳлари аъзолари Пахтачи туманидаги “Зиёвуддин толаси”АЖ ва 25-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшлар билан мулоқот ўтказди.

Зармитан маҳалласида жойлашган Зармитан кончи маданият уйида Қўшработ саноат ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ва маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбир доирасида ёшлар саломатлиги бўйича шифокор кўриги ва психолог маслаҳати учун алоҳида хоналар жиҳозланди.

Тарғибот гуруҳи аъзолари Каттақўрғон тумани иқтисодиёт коллежида ҳам бўлишди. Ёшлар билан бўлган учрашувда кўплаб таклифлар тингланди. Каттақўрғонлик ёшлар туман марказида кутубхона ва спорт майдонлари ташкил қилиш бўйича таклиф берди.

Пойтахтдан келган тарғиботчилар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам тадбирлар ўтказишмоқда.

“Туркистон-пресс”