2017-12-05 16:13:00

ҲАМЮРТИМИЗ ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА ИККИТА МЕДАЛНИҚЎЛГА КИРИТДИ

АҚШда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда ўн нафар Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этмоқда.

5 декабрь куни оғир вазнли спортчилар ўртасида ўтказилган баҳсларда ҳамюртимиз Иван Ефремов иккита медални қўлга киритди.

Жумладан, -105кг вазн тоифасида иштирок этган спортчимиз даст кўтариш баҳсларида иккинчи натижани (182кг) қайд этди ва кумуш медаль соҳибига айланди. 

Силтаб кўтариш баҳсларида эса Иван бешинчи натижани (217кг) қайд этди ва умумий кўрсаткичларга кўра (399кг) учинчи ўринни эгаллади. Шу тариқа, унга бронза медали ҳам насиб қилди. 

“Туркистон-пресс”