2017-12-05 16:44:00

“ЛОКОМОТИВ”—ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ-2017 СОҲИБИ БЎЛДИ!

Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон кубоги-2017 финал ўйини бўлиб ўтди. Унда “Локомотив” жамоаси “Бунёдкор”га қарши баҳс юритиб, 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ягона гол 7-дақиқада Марат Бикмаев томонидан киритилди.

Ўйин якунида “Локомотив”жамоасига Ўзбекистон Кубогини ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов топширди.

“Туркистон-пресс”