2017-12-05 17:04:00

МЕҲР-МУРУВВАТДАН ХУРСАНД КЎНГИЛЛАР

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика кенгаши Нукус шаҳридаги «Гулназ» махсус мактабгача таълим муассасасида хайрия тадбири ўтказди.

— Муассасамизда 10 гуруҳда 187 бола тарбияланмокда, — дейди муассаса мудири Саятхан Абдуллаева. — Уларни тарбиялашда дефектолог Феруза Аденбаева, психолог Рауия Доспанова, методист Аниса Кушанова каби фидойи устоз-мураббийлар самарали меҳнат қилишмоқда. Масканимизда экология хонаси, кутубхона, спорт зали, музей ва фитобар фаолияти йўлга қўйилди. Бугун тарбияланувчиларимизга Қорақалпоғистон Республика партия кенгаши томонидан ўқув қуроллари ва совғалар топширилди. Болалар бундан жуда хурсанд.

“Туркистон-пресс”