2017-12-05 14:30:00

ХОРАЗМДА O’ZLIDEP ТАШАББУСИ БИЛАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Урганч шаҳар кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Соғлом оиламустаҳкам оила” доирасида “Юлдашева Меҳрибон хусусий клиникаси”да тадбир ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад оилаларда маънавий соғлом муҳитни қарор топтириш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларниннг ижтимоий-сиёсий ва тиббий маданиятини юксалтириш орқали соғлом ва мустаҳкам оилани қарор топтиришдан иборатдир. Бу борада партия Хоразм вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан хотин-қизларнинг саломатлигини яхшилаш мақсадида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Тадбир давомида бепул тиббий кўрик ташкил этилиб, унда 30 нафарга яқин хотин-қиз шифокорлар кўригидан ўтказилди.

— Юртимизда хотин-қизларга жуда катта эътибор қаратилмоқда, — дейди “Тинчлик” МФЙ маслаҳатчиси Шакаржон Сапаева. — Маҳалламизда яшаётган уй ва жамаоат ишларида фаол бўлган аёллар бундай кўрикларга вақт ажратиши қийин. Биз учун шундай тиббий кўриклар ташкил этган О`zLiDePдан жуда миннатдормиз.

“Туркистон-пресс”