2017-12-06 12:18:00

ЖИЗЗАХДА ФЕРМЕРЛАР ЯНГИ ВАЗИФАЛАРНИ БЕЛГИЛАБ ОЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони деҳқончилик маданиятини оширишга хизмат қилаётганлиги билан муҳим аҳамиятга эгадир.

Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг шу йил 22 сентябрда бўлиб ўтган конференцияси қарорига кўра кенгаш қайта тузилиб, унинг фаолият қамрови янада кенгайди. Яъни,Ўзбекистон фермерлар кенгашининг мақоми ўзгариб, айни пайтда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши деб юритилмоқда.

Шу муносабат билан Жиззах вилоятида ҳам вилоят Фермерлар кенгашининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда даставвал “Вилоят фермерлар кенгашини Жиззах вилоят фермерлар кенгашини фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши сифатида қайтадан ташкил қилиш” масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, тадбирда “Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Низомини тасдиқлаш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”, “Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисини сайлаш”, “Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раёсатини сайлаш”, “Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилди.

Конференция делегатларининг якдил овози билан Анорбой Эшматов Жиззах вилояти Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси этиб сайланди.

“Туркистон-пресс”