2017-12-06 13:00:00

ШОҲЖАҲОН ЭРГАШЕВ АҚШДА НАВБАТДАГИ ЖАНГИНИ ЎТКАЗАДИ

Иқтидорли боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев 12 январь куни АҚШда навбатдаги жангини ўтказади.

У жорий йил12 январь куни мезбон боксчи Сони Фредриксонга қарши рингга чиқади. 

"Навбатдаги рақибим Сони Фредриксон бўлади. Агар уни мағлуб эта олсам дунё рейтингида кучли 15таликка кириб олишим мумкин бўлади", —деди боксчи.

Маълумот учун, америкалик боксчи фаолияти давомида 18 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасини ғалаба билан якунлаган. Жангларнинг 12тасида у рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.

“Туркистон-пресс”