2017-12-11 19:39:00

ИНСОНПАРВАРЛИК – ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Асосий Қонунимизнинг муқадимасида қайд этилганидек, инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида, ўзининг мухтор вакиллари сиймосида Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конституциясини қабул қилади.

Таъкидлаш жоиз, Конституциямизда инсонпарварлик – инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқлари олий қадрият дея эътироф этилиб, бу борада халқимизнинг чуқур тарихий маънавий қадриятлари, миллий одоб-ахлоқ қоидаларимизга таянган ҳолда инсон ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги асос қилиб олинган қатор нормалар белгилаб берилди. Жумладан, Конституцияда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари юзасидан алоҳида боб ва давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаши қатъий таъкидланган.

Шу маънода, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисида”ги Фармони юртимизда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият эканлигинингамалдагияна бир исботидир.

Ушбу Фармон билан мамлакатимиз тарихида илк маротаба 2 минг 700 нафар маҳкумни, шу жумладан, жазони ижро этиш колонияларидан 956 нафар турли шароитлар туфайли жиноят содир этган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, яшаш жойи ва жазони ижро этиш муассасасида ижобий тавсифланган шахслар афв этилди. Озод этилган мазкур шахслар қонунга риоя қилмаган, бироқ ўз қилмишининг қонунга хилофлигини англаб етган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларга ўз оиласига ва жамиятга қайтиши, ижтимоий мослашиш имкониятининг берилиши ўзбек халқининг кечиримлилик, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятлардан баҳраманд бўлдилар.

Афв этиш ҳақидаги ушбу Фармоннинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, унда жабрланганлар ва жамоатчиликнинг, жумладан, маҳкум яшаган маҳалла вакилларининг фикрлари ҳам атрофлича ўрганилди. Бу эса, жабрланувчиларнинг ҳам рози-ризолиги олинганлигини англатади. Демак, шуни алоҳида такидлаш керакки, Фармонда кечиримлилик жараёнида жабр чеккан шахсларнинг ҳам муносабатиниўрганиш муҳимлиги эътироф этилган.

Кечирилган шахслар ўз оиласига ва жамиятга қайтиб, бундан буён мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишига, яратилган ушбу имкониятдан тегишли хулоса чиқаришига ишончимиз комил. Зеро, Фармонда қайд этилган 2 минг 700 нафар маҳкумнингозод этилиши юртимизда шунчаоила яна тўлақонли ижтимоий ҳаётга қайтарилгани, энг аввало,минглабоилаларнинг тўла-тўкислигини таъминлашга қаратилганиниҳам англатади. Илло, жамиятнинг муҳим бўғини бўлган оилаларнинг тинч-тотувлиги, обод-фаровонлиги ҳамда мустаҳкамлиги халқимизнинг тарихий анъналари асосида шаклланган энг эзгу азалий қадриятлардан биридир.

Нуриддин МУРОДОВ,

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси гуруҳ раҳбари.

“Туркистон-пресс”.