2017-12-18 09:05:00

ПРЕЗИДЕНТ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ЖАМОАТЧИЛИГИ БИЛАН УЧРАШДИ

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида мутасаддилар, тадбиркорлар, фаоллар ва ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашди. Йиғилишда ҳудуд иқтисодиётини равнақ топтиришни янги босқичга кўтариш, инфратузилмани ривожлантириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, аҳолини иш билан таъминлаш ва турмуш даражасини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давом этмоқда.

“Туркистон-пресс”