2017-12-18 11:04:00

ПРЕЗИДЕНТ ЯНГИ КОРХОНА БИЛАН ТАНИШДИ

Президент Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида Нукус шаҳрида янги барпо этилган “Samsung” бренди асосида замонавий телевизорлар ва чангютгичлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонасида ҳам бўлди. Бу ерда давлатимиз раҳбарига корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, экспорт салоҳияти ҳақида сўзлаб берилди. Шу ернинг ўзида Президент “Ўзэлтехсаноат” компанияси томонидан 2018 йилда Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳаларнинг тақдимоти билан танишди.

“Туркистон-пресс”