2017-12-18 18:08:00

ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги Қарори билан Тўрахўжаев Халилилло Собиржонович Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Х.Тўрахўжаев мазкур лавозимга тайинланишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Иш фаолияти давомида Х.Тўрахўжаев суд тизимида, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида юқори лавозимларда ишлаган.

“Туркистон-пресс”.