2017-12-18 18:18:00

ГРУЗИЯ ТАЖРИБАСИБИЛАН ЎРТОҚЛАШИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ишчи гуруҳи аьзолари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизими ходимлари билан учрашди.

Маълумки, 2011 йилда Грузия Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш ягона маркази “Адлия уйи” ташкил этилган бўлиб, аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тажрибаси бўйича бошқа давлатлар орасида Грузия етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.

Грузияда Адлия вазирлиги ҳузурида жами 12 та “Адлия уйи” ва туманларда 45 та ижтимоий марказ ташкил этилган бўлиб, уларнинг асосий хусусияти бир жойнинг ўзида бир қатор давлат хизматларини кўрсатиш ҳисобланади.

Улар “ягона дарча” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига ҳамда фуқароларга 400 га яқин давлат хизматларини кўрсатади. Масалан, фуқаролик паспорти, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олиш, кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва бошқалар.

Томонларга ўрганилган тажрибанинг ижобий томонларини миллий қонунчилигимизда акс эттириш ва аҳолига давлат хизматларини кўрсатишни янги босқичга кўтариш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш таклиф этилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг Ахборот хизмати.

“Туркистон-пресс”.