2017-12-19 18:50:00

КЕКСАЛАР — ХОНАДОН ОСОЙИШТАЛИГИНИНГ КАФОЛАТИ

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят бўлими томонидан фонднинг шаҳар ва туманлар бўлимлари раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари учун “Кексалар — хонадон осойишталигининг кафолати” мавзусида йиғилиш ўтказилди. 

Бугун Самарқанд вилоятида 3 миллион 700 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Шундан 254 минг 836 нафари ёшга доир нафақага чиққан кексалардир. Бу тоифадаги фуқароларимизнинг 120 нафари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, 3 минг 496 нафари уруш орти меҳнат фахрийлари, 78 нафари 100 ёшдан ошган, 1437 нафари якка-ёлғиз, 1460 нафари ўзгалар парваришига муҳтож нуронийлардир.

Семинар-йиғилиш якунида нуронийлар билан ишлаш бўйича илғор маҳаллаларнинг тажрибасини оммалаштириш масаласи ҳам муҳокама этилди. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди шаҳар ва туманлар бўлимлари раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарларига бу борада зарур тавсиялар берилди.

“Туркистон-пресс”