2017-12-19 19:09:00

РАВШАН ЭРМАТОВ ФИФА СЕМИНАРИДА ИШТИРОК ЭТАДИ

Келаси йилнинг 5-9 февраль кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Россия Федерациясида ўтказиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида ишлашга номзод бўлган ҳакамлар иштирокида семинар ташкил этилади.

Ушбу семинарда барча қитъалардан таклиф этилган жами 36 нафар ҳакам иштирок этади. Осиёдан Фаҳад Ал-Мирдасий (Саудия Арабистони), Алиризо Фағоний (Эрон), Муҳаммад Абдулла (БАА), Рюижи Сато (Япония), Навоф Шукрулло (Баҳрайн) қаторида ҳамюртимиз ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам қатнашади.

Жаҳон чемпионатига номзод ҳакамлар семинар давомида фитнес тестлар ҳам топшириши режалаштирилган.

Бунгача шу йилнинг ноябрь ойида БААнинг Абу Даби шаҳрида ЖЧ ҳакамлари учун ўқув-машғулот йиғини ташкил этилган бўлиб, ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам ушбу ўқув-машғулотларда иштирок этганди.

“Туркистон-пресс”