2018-01-05 16:39:00

«ТОШКЕНТ-ЧИМКЕНТ» АВТОБУС РЕЙСИ 8 ЯНВАРДА ОЧИЛАДИ

2018 йил 8 январь куни Тошкент ва Чимкент (Қозоғистон) ўртасида автобус алоқаси йўлга қўйилади, дея хабар қилди Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги.

Жума, 5 январь куни Ўзбекистон делегацияси иштирокида биринчи синов рейси амалга оширилади. 8 январдан йўловчи автобуслари ҳар куни 6:00—7:00 дан 19:-20:00 гача бир соат оралиқда ҳаракатланишни бошлайди.

«Рейслар вақти мавсумга қараб ўзгариши мумкин. Агарда ИИВ кечки сафарларга рухсат берса,уларни 21:00—22:00 да ҳам амалга оширишимиз мумкин», — дея қайд этилди агентликда.

Йўналишда люкс синфига мансуб 20 дона MAN, Mercedes-Benz ва Higer автобуслари қатнаши режалаштирилган.

Таъкидлаш лозимки, Агентлик келгусида Қоғозистон шаҳарларини Ўзбекистон Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарлари билан боғлашни режалаштирмоқда.

“Туркистон-пресс”