2018-01-05 16:40:00

МУРОДЖОН АҲМАДАЛИЕВ ПРОФЕССИОНАЛ БОКСГА ЎТДИ

Рио-2016 Олимпиадаси совриндорлари Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксга ўтди. Ҳозирда боксчимиз Лас-Вегасда машғулотлар олиб бормоқда. Бу ҳақда Sports.uz сайти хабар бермоқда.

— Мен кичик қўлқоплар тақишни ва дубулғани ечишга шошилаётганим йўқ. Нокаутлар қироли бўлишни истайман. Кўпчилик кўрган бўлса, мен доим рақибларимга босим уюштиришга ҳаракат қиламан. Менда энг кучлилар сафида бўлиш ишончи бор. Айниқса, ярим енгил вазн тоифасида менинг танам кучли кўринади. Қачонки, рақибимдан устунлигимни кўрсам, жангни тугатиш учун босимни кучайтираман, —дейди Аҳмадалиев BoxingScene нашрига берган интервьюсида.

Айни дамда Аҳмадалиев Жастин Гамбер мураббийлиги остида шуғулланмоқда. Бу мураббий ўрта вазн тоифасида енгилмас Калеб “Sweethands” Плантга (16-0, 11 нокаут) устозлик қилгани билан бокс оламига машҳур.

— Аҳмадалиев билан ўтказилган қўл жангидан сўнг мен унинг қандай кучга эга эканлигини тушундим. Бу бола кучли электр кучига эга, —дейди Жастин Гамбер. — Унинг ҳаваскорлар боксидаги яхшигина тажрибасидан келиб чиқиб, мен Аҳмадалиевнинг ярим енгил вазн тоифасига тўғридан-тўғри таъсир қилишини ҳис қиляпман.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Муроджон ҳаваскорлар боксида 2015 йил Доҳада ўтган Осиё чемпионатида кумуш, 2017 йил Тошкентдаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган. У шунингдек, миллий ва халқаро турнирларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олиб келган.

“Туркистон-пресс”