2018-01-18 12:23:00

ЗАМОНАВИЙ БОҒЧАЛАР КЎПАЯДИ

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби ўтган йил Жиззах вилоятида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Биргина Инвестиция дастурига асосан бажарилган ишларнинг умумий маблағи 108 миллиард сўмдан ошиб кетди. Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган соғлиқни сақлаш, таьлим, спорт бинолари шаҳару қишлоқлар қиёфасини ўзгартирибгина қолмай, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда ҳам хизмат қилаяпти.

— Жорий йилда вилоят инвестиция дастури объектларига ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп маблағ ажратилиши кўзда тутилган, — дейди "Ягона буюртмачи" инжиниринг компанияси бўлим бошлиғи Акмал    Сарибаев. — Боиси, шу йилдан қишлоқ жойларда ҳам бюджет маблағи ҳисобидан замонавий мактабгача таьлим муассасалари қурилади. Бу эса янги иш ўринлари яратилиши билан бирга фарзандларимизнинг барча қулайликларга эга биноларда тарбия олишига имкон беради.

Таъкидлаш жоизки, шу кунга қадар вилоятда 175 та боғча фаолият кўрсатаяпти. Жорий йилда улар сафига 20 та янги   муҳташам мактабгача таълим муассасалари қўшилади. Натижада 2000 га яқин бола ҳудудлар бўйича боғчага қамраб олинади.

Ориф ЖУМАНОВ,

“Туркистон пресс”