2018-01-22 11:08:00

ПРЕЗИДЕНТ ҲАЛОК БЎЛГАНЛАРНИНГ ОИЛАЛАРИГА КОМПЕНСАЦИЯ АЖРАТИШ ТЎҒРИСИДА ТОПШИРИҚ БЕРДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Қозоғистон Республикасининг Оқтўба вилояти Иргиз туманида Самара-Чимкентавтомобиль йўлида автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси оилаларининг барчасига бир марталик нафақа ажратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари томонидан ҳалок бўлганларнинг оилаларига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.