2013-02-08 14:00:00

Заҳириддин Бобур таваллудига бағишланади

Жорий йилнинг 20 февраль куни  Ёшлар ижодиёти саройида 14 февраль — буюк давлат арбоби, шоир ва адиб Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд  кунига бағишланган шеърият кечаси ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот маркази маълумотига кўра, шеърият кечасида юртимизда ижод қилаётган таниқли ёзувчи ва шоирлар, ёш шеърият ихлосмандлари, олий ўқув юртларининг иқтидорли талабалари, “Келажак овози” танлови ғолиблари иштирок этади. Улар ўзларининг ижод намуналарини томошабинлар эътиборига ҳавола қилади.

Тадбир доирасида ёш шоирларнинг эркин мавзудаги муаллифлик асарлари танлови ҳам бўлиб ўтади. Танлов шартларига кўра, ҳар бир иштирокчи ўз шеърларидан намуналарни тwitter (@kelajak_ovozi) ёки facebook ижтимоий тармоғи орқали эълон қилиши керак. Муаллифлар ўз асарларининг тўлиқ нусхасиниkelajak.ijod@mail.ru электрон почтасига юборишлари мумкин.

Шеърият кечасида муаллифларнинг ижодий ишларини таниқли  шоир ва илм-фан намоёндалари баҳолашади. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

“Туркистон-пресс”