2018-01-24 10:17:00

АБДУЛАЗИЗ КАМИЛОВ АҚШ КОНГРЕССИ КУТУБХОНАСИДА МАЪРУЗА ҚИЛДИ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Вашингтонга амалий ташрифи доирасида АҚШ Конгресси Кутубхонасидаги брифингда маъруза қилди, дея хабар бердиТашқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Брифинг Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Президентлигининг биринчи йили якунлари ҳамда 2018 йилда ва келгуси йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига бағишланди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотларига кўра, тадбирда Конгресс, Америка маъмурияти, эксперт, ишбилармонлар ва жамоатчилик доиралари, Жаҳон банки ва ХВЖ вакиллари иштирок этди.

Вазир Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда истиқболдаги режалар тўғрисида ахборот берди. У давлатимизраҳбарининг Олий Мажлисга мурожаатномасининг асосий жиҳатларини санаб ўтди.

Барча соҳалардаги ислоҳотлар «Инсон манфаати ҳамма нарсадан устун» тамойили асосида олиб борилаётгани таъкидланди. Ўтган давр мобайнида эришилган муваффақиятлар Ўзбекистонни тубдан ўзгартириб, мамлакатга янги қиёфа бахш этди, —деди Абдулазиз Камилов.

“Туркистон-пресс”