2018-01-24 12:25:00

“БУНЁДКОР” КЛУБИ ЎЗ САФИГА СЕРБИЯЛИК ҲУЖУМЧИНИ ҚЎШИБ ОЛДИ

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз таркибига янги футболчи қўшиб олди.

Ортда қолган мавсумни “Қўқон-1912” клубида ўтказган сербиялик ҳужумчи Филип Раевац кейинги фаолиятини Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси билан боғлади.
Раевац куни кеча тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Шундан сўнг, “Бунёдкор” ФК ва Филип Раевац ўртасида шартнома имзоланди.

“25 ёшли ҳужумчи “Бунёдкор” ғалабаларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади, деган умиддамиз.“Бунёдкор” ФК оиласига хуш келибсан, Филип!”, - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Аброр ЭШҚОБИЛОВ,

“Туркистон-пресс”