2018-01-24 13:20:00

УМИД АҲМАДЖОНОВ ФРАНЦИЯ ФУТБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСИДА МЕҲМОН БЎЛДИ

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов 23 январь куни Парижда Франция футбол федерацияси мутассаддилари Франция футбол федерацияси президенти маҳкамаси бошлиғи жаноб Кенни Жан Мари, Ташқи алоқалар ва институтлараро алоқалар бошқармаси бошлиғи Эмили Домс ва Франция футбол федерацияси Техник директори Филип Монтаньер билан учрашди.

ЎФФ расмий сайтининг хабарига кўра, учрашув давомида болалар футболи бўйича франциялик мутахассисларни Ўзбекистонга жалб қилиш, юртимиздаги ёш футболчиларни Франция жамоаларига олиб бориш, Суперлигада иштирок этадиган жамоаларнинг савиясини ошириш, уларнинг иш фаолиятини Европа андозалари асосида йўлга қўйиш мақсадида клублар бош директорлари ва академиялар раҳбарларини Парижга малака ошириш ва тажриба ўрганишга юбориш бўйича келишувга эришилди.

Аброр ЭШҚОБИЛОВ,

“Туркистон-пресс”