2018-01-24 14:47:00

“ЎЗМИЛЛИЙБАНК”ДАН ЯНГИ ОМОНАТЛАР!

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки жисмоний шахслар учун жорий йилнинг 22 январидан бошлаб хорижий валютада янги муддатли омонатларини амалга киритганлигини маълум қилади.

Банк расмий сайтининг хабарига кўра, қуйидаги турдаги янги омонотлар амалга киритилди:

«Самарали»АҚШ долларидаги муддатли омонати

- омонатни сақлаш муддати – 2 ой;

- йиллик фоиз ставкаси – 4%;

- қўшимча бадаллар қабул қилинади;

- ҳисобланган фоизлар омонат муддати тугаганидан сўнг АҚШ долларида тўлаб берилади, талаб қилиб олинмаган фоизлар капитализация қилинмайди;

- омонатга маблағлар омонат тури бекор қилингунга қадар кирим қилинади.

 

«Ишонч»АҚШ долларидаги муддатли омонати

- омонатни сақлаш муддати – 6 ой;

- йиллик фоиз ставкаси – 4,5%;

- қўшимча бадаллар қабул қилинади;

- ҳисобланган фоизлар ҳар ойда АҚШ долларида тўлаб берилади, талаб қилиб олинмаган фоизлар капитализация қилинмайди.

- омонатга маблағлар омонат тури бекор қилингунга қадар кирим қилинади.

 

«Барқарор» АҚШ долларидаги муддатли омонати

- омонатни сақлаш муддати - 1 йил;

- йиллик фоиз ставкаси – 5%;

- қўшимча бадаллар қабул қилинади;

- ҳисобланган фоизлар ҳар чоракда АҚШ долларида тўлаб берилади, талаб қилиб олинмаган фоизлар капитализация қилинмайди.

- омонатга маблағлар омонат тури бекор қилингунга қадар кирим қилинади.

 

Аброр ЭШҚОБИЛОВ,

“Туркистон-пресс”