2018-01-24 14:40:00

ЛАС-ВЕГАСДА САНЖАР РАҲМОНОВ ЖАНГИГА ЧИҚАРИЛГАН ЧИПТАЛАР 25 ДОЛЛАРДАН СОТИЛЯПТИ

Афсонавий Флойд Мэйвезерга қарашли промоутерлик компаниясида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Санжар Раҳмонов жорий йил 27 январь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги жангини ўтказади.

Бўлажак жангда чарм қўлқоп устамизга америкалик Хайлон Уильямс рақиблик қилади. Жанг 27 январь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида ўтказилади. Ушбу бокс кечаси учун чиқарилган чипталар 25 доллардан сотиляпти.

Маълумот учун, Санжар Раҳмонов профессионал фаолияти давомида 10та жанг ўтказиб, уларнинг 9тасида ғалаба қозонган. Битта жангда дуранг қайд этилган.

 

Аброр ЭШҚОБИЛОВ,

“Туркистон-пресс”