2018-01-24 15:02:00

СИРДАРЁДА ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИНИ АҲОЛИ ЎРТАСИДА КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишга бағишланган сиёсий ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

Вилоят кенгашида ташкил этилган шундай семинарда партиянинг Сирдарё вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари масъуллари, депутатлар, ижрочи котиблар ва фаоллардан ташкил топган тарғибот гуруҳлари раҳбарлари ва аъзолари иштирок этди.

– Аҳоли орасида ўтказаётган тадбирларимизда Президентимиз Мурожаатномасидан келиб чиқадиган асосий вазифалар ҳақида аҳоли, айниқса, ёшларга кенг тушунча бериш, унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган масалалар муҳокама этилмоқда, – дейди Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси Акмал Турсунбаев.—

Президентимизнинг Мурожаатномасида айтиб ўтилган масалаларнинг барчаси Ватанимиз келажагига дахлдорлиги билан аҳамиятлидир. Мазкур эзгу мақсадлар “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган ҳаётбахш ғояга асосланади.

Семинарда партия вакиллари ҳамда депутатлар Мурожаатнома мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш ва унда белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Партия ташкилотлари ҳамда депутатлар зиммасидаги вазифалардан келиб чиқиб, чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

“Туркистон-пресс”